ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙУРИКНОМА ҚОРАҚУРТ ЗАХАРИГА ҚАРШИ ТОЗАЛАНГАН КОНЦЕНТРАЦИЯЛАНГАН СУЮҚ ОТ ЗАРДОБИ
SERUM CONTRA VENENUM LATRODECTI TREDECIMGUTTATI EQUINUM PURIFICATUM CONCENTRATUM LIQUIDUM
Дори шакли: иньекция учун эритма
Фарамкотерапевтик гуруҳи: МИБП-зардоб
АТХ коди: J06AA03
Фармакологик хусусиятлари
Қорақурт заҳарига қарши зардоб қорақурт заҳари билан гипериммунизация қилинган отларнинг қонидаги оқсил фракцияларини специфик иммуноглобулинларини сақлайди. Улар пептик ҳазм булиш ва тузли фракцияларга ажратиш усулларининг билан тозаланган ва концентрацияланган. Консервант сифатида хлороформ тайёр препаратидаги концентрацияси 0,5% бўлгунича қўшилади. Зардоб суюқ ҳолда ампулаларда чиқарилади, у 250 АБ ташкил қилувчи бир даволовчи доза сақлайди.
Ампула ичидагисини хажми зардоб фаоллигига боғлик бўлади.
Препарат тиниқ ёки енгил товланувчи рангсиз ёки сарғиш тусли суюқлик.
Биологик ва иммунологик хусусиятлари
Препарат қорақурт заҳарини нейтралловчи антителалар сақлайди.
Қўлланилиши
Қорақурт чаққанларни заҳарланиши даволанишида қўлланилади.
Қорақурт чаққанладаги симптомлар заҳарланиш белгилари ва биринчи ёрдам кўрсатиш. Қорақурт чаққан соҳада шиддатли оғрик пайдо бўлади. Бемор чақиш соҳасидан бошлаб тарқалаётган с езувчанликни йўқолаётганини хис қилади. Умумий симптомлар уйқучанлик, бўшашиш, безовталик ва ҳаракат координациясини бузилиши симптом кўринишида, бош айланиши ва бош оғриги, кўнгил айниши ва қайт қилиш, кўп терлаш, тахикардия, артериал қон босимни тушиб кетиши, хушдан кетиш, коллапс, баъзида кузғалиш, бел, қўл ва оёқларда, қўл ва оёқ бўғинларида кучли оғриқлар ва анурия, шунингдек нафасни тўхташигача бўлган нерв-мушак бузилишлари кузатилади. Чаққан соҳа заҳар асосан лимфа йўллари орқали тарқалиши сабабли, лимфани оқиб кетиши эса мушаклар ҳаракати билан боғлик, бўлганлиги учун, қўл ёки оёқни чақиши содир бўлган ҳолда уни ҳаракатланмаслигини таъминлаш керак, бунинг учун оёқ чаққанида шинага ёки иккинчи оёқга бинтланади, қўлни чақганида у букилган ҳолда кўкрак қафасига боғлаб осиб кўйилади. Шиш пайдо бўлиб купайиб бориши жараенида, боғлов баданга ботиб кетмаслиги учун кузатиб туриш керак. Беморни фақат ётган ҳолатида жойини алмаштириш еки ташиш мумкин. Чаққан соҳадан юқорига жгут қўйиш, кесиш, заҳарни сўриб ташлаш уриниш каби кенг тарқалган биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари нафақат мақсадга мувофиқ эмас, балки зарарли хам. Бемор соя жойга ётқизилади ва кўп миқдорда чой, кофе, айрон, сут, қайнатма шўрва, минерал сувлар, улар бўлмаганида сув ичирилади. Спиртли ичимликларни қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари
Зардоб жабрланувчи танасининг истаган соҳа териси остига юборилади. Серотерапия самараси, агарда чақилгандан кейин максимал қисқа муддатларда зардоб юборилганда, жуда яққол намоён бўлади. Хира зардоблар, парчаланмайдиган майда бўлакчалари ёки эт қўшимча – аралашмалари (тола, қуйқа) бўлган препаратлар, ампулани хар қандай шикастланиши ёки унда этикетка бўлмаслиги, шунингдек яроқлилик муддати ўтган препарат ишлатиш мумкин эмас. Ампулани очишдан олдин унинг бошчаси спирт намланган стерил пахта билан артилади ва махсус ампула пичоқчаси билан арраланади, сўнг ампулани юқори қисми спирт билан артилиб арралаш чизиғи бўйича синдирилади. Анафилактик шокни олдини олиш учун зардоб бўлиб юборилади: бошида 0,1 мл, реакция бўлмаса 10-15 минутдан сунг 0,25 мл зардоб юборилади ва сўнгра 10-15 минутдан сўнг барча қолган доза (очилган ампула стерил салфетка билан ёпилган холда хона хароратида 1 соатдан ортиқ бўлмаган муддат сақланиши мумкин) юборилади.
Зардобни биринчи дозасини юборишдан олдин беморга ичиш учун 1-2 таблетка преднизолон берилади – у бўлмаганида эса – хар қандай антигистамин препарати таблеткасини (уларни парентерал юборишга йўл куйилади) ва энг яқин касалхонага госпитализация қилиниб, у ерда даволаш давом эттирилади. Госпитализация қилингандан сўнг зардобни умумий юборилган дозасини шифокор заҳарланиш даражасига боғлик холда белгилайди енгил даражали захарланишда – 1-2 даволаш дозаси, оғирда ҳолларда 4-5 доза юборилади, дарҳол қорақурт чаққандан кейин юборилган дозани ҳам ҳисобга олиш лозим. Зардобни барча хажмини одатда бир вақтда юбориш тавсия этилади. Жуда оғир заҳарланиш ҳолатларида зардоб вена ичига секин одатда тана ҳароратигача илитилган стерил натрий хлоридни 0,9% ли изотоник эритмасини аралаштириб юборилади. Юбориш тезлиги: бошида 1 мл 5 минут давомида, кейинчалик – 1 мл ни 1 минутда юборилади.
Қорақурт заҳари билан заҳарланишни даволашда, глюкокортикоидлар заҳарлангандан кейин дарҳол ва кейинги 2-3 кун юборилади (бемор ҳолатига қараб доза белгиланади). Параллел антигистамин препаратлар буюрилади, жадал диурез утказилади. С, В6, В1 витаминлари буюриш лозим.
Ножўя таъсирлари
Қорақурт заҳарига қарши зардобни юбориш баъзида турли аллергик реакцияларни ривожланиши билан кечади, шунинг учун зардоб қўлланилгандан сўнг препаратни юбориш тугатилганидан кейин 30 минут давомида тиббий назоратини таъминлаш керак. Эмлаш ва зардоб препаратлар юборадиган жой шокка қарши даволаш воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Зардобни хар бир юборилиши касаллик тарихида албатта доза юбориш усули ва вақти, бемор реакцияси, серия №, назорат № кўрсатилиб рўйхатга олиниши керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Зардобни қўллашни давом эттиришга қарши кўрсатма бўлиб 0,1-0,25 мл зардоб юборилганида анафилактик шокни ривожланиши ҳисобланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таркибида ёд оқсил сақловчи бошқа дори воситалар билан мутаносиблигини инобатга олиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Маълумотлар йўқ.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига препаратнинг салбий таъсирига оид маълумотлар йўқ.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш симптомлари аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
Ампулаларда бир даволаш дозада 250 АБ. Картон қутина 1 ампулада тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга .
Сақлаш шароити
Қорақуртга қарши зардоб қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда (5±3)ºС ҳароратда сақланади. Бир марта музлатилган, лекин ўзининг физикавий хусусиятларини ўзгартирмаган зардоб кўллашга яроқли. Зардоб ёпиқ транспортнинг барча турларида (5±3)ºС ҳароратда ташилади. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлик муддати – 2 йил.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Ишлаб чиқарувчи:
ХК «Biocom», Узбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Кораколпок ахоли пункти, «Parkent-Farm» ЭИЗ.
Tel: +998 90 317-92-90;
e-mail: info@biocom.uz
web: www.biocom.uz